Индонезиядаги зилзилада жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар борми? — ТИВ маълумот берди
Индонезиянинг Шарқий Нуса-Тенггара провинциясида содир бўлган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
ТИВ зилзила қурбонлари ҳақидаги хабарни катта қайғу билан қабул қилганини таъкидлаб, марҳумларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган, жароҳатланганларга эса тез фурсатда соғайиб кетишларини тилаган.
Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги элчихонаси вазиятни диққат билан кузатиб, маҳаллий ҳокимият органлари билан алоқада бўлиб турибди. Ҳозирги вақт ҳолатига кўра, вафот этганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари аниқланмаган.
Айни дамда зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 38 нафарга етган. Яна олти киши жароҳатланган, икки киши бедарак йўқолган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter