Ироқ нефт қазиб олишни деярли тўхтатди
Ироқ Яқин Шарқдаги можаро туфайли нефт қазиб олишни деярли тўхтатди. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
ОПЕКнинг иккинчи йирик нефт ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган Ироқ кунига 3 миллион баррел нефт қазиб оларди. Бу жараённинг тўхтатилишига Ҳурмуз бўғозининг Эрон томонидан ёпилиши, нефт омборларининг тўлиб қолгани ва кема қатнови билан боғлиқ хавфлар сабаб бўлган.
Маълумот учун: шу пайтгача Ироқ нефтининг қарийб учдан икки қисмини мунтазам равишда Хитой ва Ҳиндистон сотиб олган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter