Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Италия – Марказий Осиё (С5) + Озарбайжон» бизнес-форумида муҳим келишувларга эришилди

«Италия – Марказий Осиё (С5) + Озарбайжон» бизнес-форумида муҳим келишувларга эришилди

Тошкентда ўтказилаётган “Италия – Марказий Осиё (С5) + Озарбайжон” бизнес-форуми доирасида нуфузли меҳмонлар иштирокида муҳим чиқишлар бўлиб ўтди.

Жумладан, Италия, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ҳамда Туркманистондан ташриф буюрган меҳмонлар нутқ сўзлаб, ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Улар ўз чиқишларида қишлоқ хўжалигида инновацияларни кенг жорий этиш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, иқлим ўзгаришига мослашувчан ечимларни ишлаб чиқиш бугунги куннинг устувор вазифаларидан эканини таъкидладилар.

Иштирокчилар минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда илғор тажриба ва технологиялар алмашинувини кенгайтириш орқали барқарор агроэкотизимларни шакллантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мумкинлигини алоҳида таъкидладилар.

Шунингдек, “Италия – Марказий Осиё (С5) + Озарбайжон” бизнес- форумининг якуний коммюникеси қабул қилинди.

Унга кўра, томонлар қишлоқ хўжалиги ва агроозиқ-овқат соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим келишувларга эришдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг