Клебо қишки Олимпия ўйинлари афсонасига айланди
Аввалроқ Олимпия ўйинлари тарихидаги энг совриндор спортчига айланган норвегиялик чанғичи Йоҳаннес Хёсфлот Клебо олтин медаллари сонини 11 тага етказди.
Италияда ўтаётган Олимпиадада у феноменал натижа қайд этди: 6 та пойга — 6 та ғалаба! Клебо скиатлон, спринт, 10 км масофага алоҳида старт, эстафета, жамоавий спринт ҳамда марафон баҳсларида тенгсиз эканлигини исботлади.
Тарихда илк бор:
- ЖЧ-2025: 6 та пойгада 6 та ғалаба — Клебо уддалади!
ОЎ-2026: 6 та пойгада 6 та ғалаба — Клебо рекордини такрорлади!
Энг йирик турнирлардаги қаторасига 12 та ғалаба уни қишки Олимпия ўйинлари афсонасига айлантирди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter