Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус ҳануз миллионлаб одамларнинг жонини олмоқда — тадқиқот

Коронавирус ҳануз миллионлаб одамларнинг жонини олмоқда — тадқиқот

Фото: Pixabay

Сўнгги илмий ва статистик маълумотларга кўра, коронавирус одамларни ўлдиришда давом этмоқда ва бу борада бошқа ҳар қандай юқумли касалликдан анча олдинда.

Ковиддан ўлимлар суръати ЖССТнинг расмий ҳисоб-китобларида кўрсатилгандан анча юқори, дейилади JAMA Internal Medicine нашри чоп этган мақолада. Америкалик тадқиқотчилар мамлакатда 2022-2024 йилларда коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича маълумотларни ўрганиб чиқишди. Аниқланишича, бу касаллик билан боғлиқ ўлимлар сони 2023 йилдан кейин ҳам камайишдан деярли тўхтагани йўқ.

Коронавирус оқибатидаги ўлим ҳолатларининг аксариятини амалда юрак хуружи ёки инсулт сабабли ўлимлардан деярли фарқлаб бўлмаяпти. Бу инфекцияни фақат IgM типидаги антитаначалар тести ёрдамида ишончли аниқлаш мумкин, аммо улар учун тестлар жуда камдан-кам ҳолларда ўтказилади.

Бундай ўлимларни аниқлаш жиддий қийинчилик туғдиради. Айрим илмий ишларда 2020-2021 йилларда дунё бўйлаб бундай ўлим ҳолатлари сони 18,2 миллионтага етгани айтилади бу Биринчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар сонидан кўп.

2021 йилдан кейинги илмий баҳолар анча мавҳум: коронавирус мавзусига жамоатчилик қизиқиши сўнганидан сўнг, бундай ишлар учун грантлар олиш қийинлашди. АҚШда эса коронавирусдан ўлим ҳолатлари мамлакатнинг тиббий статистикасини қайта ишлаш асосида янгича баҳолана бошланди.

АҚШнинг янгича статистикасига кўра, 2022 йил октябрдан 2023 йил сентябрга қадар (12 ой давомида) Қўшма Штатларда коронавирус билан боғлиқ 43,6 миллионта касалланиш ҳолати қайд этилиб, 1,1 млн нафар бемор шифохонага ётқизилган ва шу касалликдан 101 300 та ўлим ҳолати рўйхатга олинган.

Кейинги 12 ойда рўйхатга олинган ковид-беморлар сони камайиб, 33,0 миллион нафарни ташкил этган, аммо ўлимлар сони 100 800 нафар, яъни деярли ўзгармаган. Бу ЖССТнинг илмий услубларга асосланмаган баҳолашларидан кескин фарқланади, халқаро ташкилотга кўра, 2024 йилда ковид қурбонлари жами сони жаҳонда 100 минг нафар атрофида бўлиши керак эди.

Бундан келиб чиқадики, коронавирусдан ўлимлар сони бир йилда бир неча миллион кишидан кам бўлиши мумкин эмас (АҚШда дунё аҳолисининг 20 дан 1 қисми ҳам яшамайди). Тадқиқот нафақат глобал контекстда, балки алоҳида мамлакатлар учун ҳам муҳимдир, дейилади мақолада.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг