Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коррупцияга қарши курашиш: Халқ банки 85 балл тўплаб “Яхши” тоифага киритилди

Коррупцияга қарши курашиш: Халқ банки 85 балл тўплаб “Яхши” тоифага киритилди

foto: Xabar.uz

Халқ банки Бош офисида “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди. Соҳа ходимлари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, ҳуқуқшунослар, журналист ва блогерлар, Тошкент давлат иқтисодиёти университети талабалари қатнашган ушбу тадбирда Халқ банкида коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди.

“Жорий йилнинг 11 ойида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари томонидан 697 нафар янги ишга қабул қилинаётган ва бошқа лавозимга ўтказилаётганда номзодлар ўрганиб, тегишли хулосалар берилди, — дейди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходими Aзамат Эргашев.

Маълумот берилишча, банкнинг 7 172 нафар ходимларидан манфаатлар тўқнашуви бўйича йиллик декларация олинган ва аниқланган потенциал ва  тўғридан тўғри манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини бартараф этиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинган.

“Банк ходимлари, шу жумладан, банкнинг коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси ходимлари мунтазам ўқитиб келинмоқда, — дейди Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси прокурори Темур Сафаров. — Айниқса чекка қишлоқларда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилмаслик учун, кадрларни мунтазам ўқитиш жуда зарур. Жорий йилда 533 нафар банк ходимлари, шу жумладан, 102 нафар коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси ходимлари махсус курсларда ўқитилди”.

Хабарингиз бор, 2024 йилда Халқ банкининг коррупцияга қарши менежмент тизими ИСО 37001:2016 халқаро стандартининг мувофиқлик сертификатини қўлга киритган эди. Жорий йилда банкнинг коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими қайта ташқи аудитдан ўтказилиб, мувофиқлик сертификати муваффақиятли ҳимоя қилинди. Давлат идораларининг коррупцияга қарши курашишдаги фаолияти самарадорлигининг 2024 йил якунлари бўйича Халқ банки 85 балл тўплаб “Яхши” тоифага киритилди.

Тадбир сўнгида соҳа ходимлари журналистларни қизиқтирган саволларга ҳам жавоб беришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг