Кучли шамол Озодлик ҳайкалини ағдариб ташлади — Бразилия
Бразилия жанубидаги Гуайба муниципалитетида 15 декабр куни кучли шамол Озодлик ҳайкалининг 24 метрли нусхасини ағдариб юборди.
Ҳайкал 2020 йилда ўрнатилган ва муҳандислар томонидан сертификатланган эди. Ҳайкалнинг баландлиги тагсупасини ҳам қўшганда 35 метр, деб хабар берди Free Press Journal.
Фото: Folha PE
Қулаган ҳайкалнинг боши ва машъал кўтарган қўли узилиб кетган.
Хабарга кўра, ўша куни 90 км/соат тезликда шамол кўтарилган. Жабрланганлар йўқ.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter