Лавров: Россия ҳамиша тенг ҳуқуқли шерикчиликка тайёр
Россия ТИВ раҳбари мамлакат учун адовали халқлар йўқлигини таъкидлади.
Россия БМТ Низоми тамойилларига амал қиладиган барча мамлакатлар билан ҳамиша тенг ҳуқуқли ва ҳалол шерикчиликка тайёр. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
“Президент Путин бир неча маротаба такрорлаганидек, жумладан, 2023 йил 9 май куни Ғалаба парадида нутқ сўзлаётиб, биз учун Ғарбда ҳам, Шарқда ҳам нодўст, адоватли халқлар йўқ”, - деди Россия ТИВ раҳбари Халқаро ҳамкорлик форуми иштирокчиларига йўллаган мурожаатида.
Лавров Россия “кенг сиёсийлаштирилмаган халқаро ҳамкорликдан манфаатдор замонавий давлат” сифатида ривожланишда давом этаётганини таъкидлади.
Россия ташқи ишлар вазири дунёдаги ҳозирги кескин вазият шароитида “вазиятни соғломлаштириш нуқтаи назаридан” инсонлараро алмашинув, фан, маданият ва спорт арбоблари ўртасидаги мулоқот алоҳида аҳамият касб этишини алоҳида қайд этди.
Шу муносабат билан Лавров форумда кўплаб хорижий меҳмонларнинг мавжудлиги Россиянинг ҳақиқатан ҳам унинг қадриятлари баҳам кўрадиган, мамлакат қандай яшаётганини яхшироқ тушунишга интилаётган кўплаб ишончли дўстлари бор эканлигининг ёрқин далили” эканлигини таъкидлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter