Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лувр музейи директори истеъфога чиқишга тайёрилигини билдирди

Лувр музейи директори истеъфога чиқишга тайёрилигини билдирди

Лувр директори Лоранс де Кар сешанба куни Франция Сенатида сўзга чиқиб, музейдаги видеокузатув тизими етарли эмаслигини ва кўплаб камчиликлар борлигини тан олди.

Франция Сенати – парламент юқори палатаси олдида сўзга чиққан Л. де Кар музейдаги видеокузатув камералари етарли эмаслигини ва якшанба кунги заргарлик буюмлари ўғирланиши бир қанча «заиф томонлар»ни фош қилганини айтди.

Мавзуга доир: Луврда ўғирланган осори-атиқалар 88 млн еврога баҳоланди 

«Биз Луврда катта муваффақиятсизликни бошдан кечирмоқдамиз, бунинг учун мен жавобгарликни ўз зиммамга оламан», – деди у ва истеъфога чиқиш ҳақида ариза берганини, аммо Маданият вазири буни рад этганини қўшимча қилди.

Л. де Кар хавфсизлик чоралари кучайтирилишини эълон қилди. Жумладан, у автотранспортга қарши тўсиқлар билан ҳудуд ҳимоясини кучайтириш, музей мажмуаси бўйлаб кузатув тизимини кенгайтириш ва янгилаш ҳамда Ички ишлар вазирлигидан музей ичида полиция бўлими ташкил этишни сўраган.

Қайд этилишича, музейда айни пайтда 80 миллион евролик (92,89 миллион АҚШ доллари) хавфсизлик режаси ишлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг