Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Луврда ўғирланган осори-атиқалар 88 млн еврога баҳоланди

Луврда ўғирланган осори-атиқалар 88 млн еврога баҳоланди

Париж прокуратураси маълумотига кўра, Лувр музейидан ўғирланган императорлик даврига оид зеб-зиёнат буюмларининг қиймати камида 88 миллион еврога тенг. Бу сумма фақат бозор баҳоси бўлиб, уларнинг тарихий қиймати ҳисобга олинмаган.

Париж прокурори Лора Бекконинг айтишича, 100 дан ортиқ терговчи ҳозирча жиноятчилар ва ўғирланган буюмларни қидирмоқда. Унга кўра, «агар ўғирилар бу зеб-зиёнатларни парчалаб сотишга қарор қилишса, бу улкан хато бўлади. Уларнинг ҳақиқий қиймати айнан бир бутун ҳолатда».

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 октябрь куни Париждаги Лувр музейида ўғрилик содир бўлган ва унда жами 9 та қимматбаҳо экспонатлар йўқолгани айтилганди.

Франция маданият вазири Рашида Дати мазкур воқеага изоҳ бериб, ўғрилик содир бўлган куни музейнинг хавфсизлик тизими ишлаганини таъкидлади.

«Лувр – бутун Франция маданияти ва тарихий меросининг юзи. Бу ҳодиса барчамиз учун оғриқли», – деди у.

Жамоатчилик нега камералар ва қўриқлаш хизмати бу қадар тез ўғирланишга тўсқинлик қилолмаганини кенг муҳокама қилмоқда.

Тергов давом этяпти, ҳали мазкур жиноят иши бўйича ҳеч ким қўлга олинмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг