Марказий банк 11 та банкни жаримага тортди
Марказий банк 11 та банкни жаримага тортди.
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2026 йил феврал ойида 7 маротаба йиғилиш ўтказиб, банклар, кредит ва тўлов ташкилотлари фаолиятига оид 43 та масалани муҳокама қилди.
Асосан:
- рўйхатга олиш ва рухсат бериш масалалари,
- банклар ва кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати,
- пруденсиал меъёрлар ва Марказий банк кўрсатмаларига риоя этилиши,
- инспекция текширувлари натижалари,
- истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш,
- банк ва тўлов ташкилотларида киберхавфсизлик талаблари,
- «тартибга солиш қумдони» доирасидаги синов жараёнлари кўриб чиқилди.
Аниқланган камчиликлар натижасида:
- 11 та банкга нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.
- 14 та банк ва 4 та тўлов ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Шунингдек:
- 8 та банкга нисбатан молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида оддий акциялар бўйича дивидендлар тўлаш орқали фойдани тақсимламаслик талаби белгиланди ва макропруденциал буферларни шакллантириш топширилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter