Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«MAXAM-CHIRCHIQ» фаолияти вақтинча тўхтатилди

«MAXAM-CHIRCHIQ» фаолияти вақтинча тўхтатилди

«MAXAM-CHIRCHIQ» фаолияти вақтинча тўхтатилди

Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ижросини таъминланиши юзасидан «MAXAM-CHIRCHIQ» АЖ фаолиятида текшириш ўтказилган

Текширувда 11 та ҳолатда камчилик аниқланганлиги, жумладан чанг-газ тозалаш ускунасининг самарадорлиги меъёрий ҳужжат талабига жавоб бермаслиги, ифлослантирувчи моддалар белгиланган меъёрдан ортиқ чиқарилаётганлиги, кимёвий моддалар белгиланган ҳудудда жойлаштирилмаганлиги, сув таркибидаги кимёвий моддаларнинг ортиқча чиқарилаётганлиги, компенсация тўловлари ўз вақтида тўлиқ амалга оширилмаганлиги натижасида амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилинмаган.

Шу боис Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги судга ариза билан мурожаат қилиб,«MAXAM-CHIRCHIQ» АЖнинг фаолиятини камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатишни сўраган.

Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан «MAXAM-CHIRCHIQ» АЖнинг фаолияти аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг