“Микрокредитбанк” раиси чимбойлик тадбиркор ва фаоллар билан учрашди
Ҳудудларда маҳалла тизимини янада такомиллаштириш, маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ана шу жараёнлар билан танишиш мақсадида, 22-23 октябр кунлари “Микрокредитбанк” АТБ Бошқаруви раиси О.Бутаев Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманига ташриф буюрди.
22 октябр куни Чимбой тумани ҳокимлиги биносида “Микрокредитбанк” АТБ Бошқаруви раиси О.Бутаев тадбиркорлар билан учрашув ўтказди ва уларнинг таклифлари, муаммолари билан қизиқди.
23 октябр куни эса Чимбой туманидаги “Темиржўл” маҳалласида ҳоким ёрдамчилари, маҳалла банкирлари ва маҳалла агентлари билан учрашди. Шундан сўнг хонадонларда амалга оширилаётган микролойиҳалар билан танишди ва аҳоли таклифларидан келиб чиқиб, масъулларга зарур топшриқларни берди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter