Микрокредитбанк раҳбарияти Андижонда тадбиркорлар билан учрашди
21 октябр куни Андижон вилоятининг Пахтаобод туманидаги Уйғур маҳалласида “Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Умрбек Жуманиязов бошчилигида аҳоли ва тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди.
Учрашувда 30 дан ортиқ фуқаролар қатнашиб, 15 дан ортиқ мурожаатлар эшитилди ва қисқа муддатда бажариш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Шу куни яна вилоятнинг Марҳамат туманида Алтепа маҳалласида ҳам аҳоли ва тадбиркорлар учун учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда 30 дан ортиқ фуқаролар қатнашиб, 10 дан ортиқ мурожаатлар тингланди.
Шундан сўнг “Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Умрбек Жуманиязов Тошйўли ва Миришкор маҳаллаларидаги микро лойиҳалар, амалга оширилган ишлар ва аҳоли муаммоларини ўрганди.
Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, кичик бизнес ва хусусий секторни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter