Фарғонадаги кафеда салкам 1 млрд сўмлик газ ўғирлангани аниқланди
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилди.
Унда «P.F.» МЧЖ масъул шахслари МЧЖга қарашли умумий овқатланиш шохобчасида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 903,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «A.Y.» МЧЖ раҳбари М.Ж. Қўштепа тумани,«Қумтепа» МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри уланиб, 264,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Сергели туман бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Р.«Зиёлилар» МФЙ ҳудудидаги хонадонда ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри уланиб, 248,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Янгибозор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ғ.А.«Обод» МФЙ ҳудудидаги хонадонда умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 147,3 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter