Навоийда уйидан чиқиб кетган 15 ёшли бола Тошкент бозоридан топилди
Навоийда уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган 15 ёшли бола топилди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Фаёз Қосимов хабар берди.
Таъкидланишича, Қизилтепа туманининг «Мустақиллик» кўчасида яшовчи Алибек Халиловнинг бундан икки кун аввал номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
Бу ҳолат бола ва унинг яқин қариндошларини қаттиқ ташвишга солган. Билдирилишича, у оилавий келишмовчилик сабаб, уйидан аразлаб кетиб қолган бўлган. ИИОлари ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакилларининг сайъ-ҳаракатлари натижасида Алибек Халилов жорий йилнинг 17 ноябр куни, кечки пайт Тошкент шаҳар Шайҳонтохур тумани, «Чорсу» бозори ҳудудидан топилган.
«Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси Алибек Халиловнинг топилишида ўз ҳиссасини қўшган барча ижтимоий тармоқлар ва уларнинг фойдаланувчилари, журналист ва блогерлар, шунингдек, кенг жамоатчилик вакилларига миннатдорчилик билдиради. Бола айни пайтда соғлом ва саломатлигида ҳеч қандай зиён йўқ»-дейди Фаёз Қосимов.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter