Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нефт бозорида ўзгариш: БАА OPEC ва OPEC+дан чиқади

Нефт бозорида ўзгариш: БАА OPEC ва OPEC+дан чиқади

Бирлашган Араб Амирликлари OPEC ва OPEC+дан чиқиш қарорини қабул қилди ва бу қарор 1 майдан кучга киради. Бу нефт бозоридаги кучлар мувозанатига жиддий таъсир қилиши мумкин.

БАА – ташкилотнинг йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлиб, унинг чиқиши OPECнинг глобал таъминот устидан назоратини заифлаштиради. Шунингдек, бу қарор Амирликлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги зиддиятларни ҳам очиқроқ намоён қилмоқда.

Энергетика вазири Сухайл ал-Мазруийга кўра, қарор мамлакатнинг узоқ муддатли энергетика стратегиясига асосланиб қабул қилинган.

«Бу сиёсий қарор бўлиб, ишлаб чиқариш сиёсати чуқур таҳлил қилинди», – деган у.

Мутахассислар фикрича, БАА OPEC чекловларидан чиқиб, келгусида нефт ишлаб чиқаришни ошириш имконига эга бўлади. Бу эса бозорда рақобатни кучайтириши мумкин.

Ҳозирча Ҳўрмуз бўғозидаги кескин вазият сабаб етказиб бериш чекланган бўлса-да, геосиёсий ҳолат барқарорлашса, БАА ўз улушини кенгайтиришга ҳаракат қилади.

Таҳлилчилар бу ҳолатни АҚШ учун ҳам ижобий сигнал сифатида баҳоламоқда, чунки бу нефть нархларига босимни камайтириши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг