Никоҳ ёшини камайтиришга фақат икки ҳолатда рухсат берилиши мумкин
Ўзбекистонда никоҳ ёшини бир йилга камайтириш мумкин бўлган ҳолатларни аниқ белгилаш таклиф этилмоқда.
Бу ҳақда Сенат ялпи мажлисида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Оила кодексининг 15-моддасига ўзгартириш киритиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва ҳозир Президент Администрациясида кўриб чиқилмоқда.
Лойиҳага кўра, туман ёки шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга фақат ҳомиладорлик ёки бола туғилган ҳолларда камайтириши мумкин бўлади.
Шунингдек, “Adliya Plus” мобил иловаси ва my.adliya.uz орқали 18 ёшга тўлмаган шахснинг никоҳ учун онлайн ариза топширишига автоматик чеклов ўрнатилган. Бундай ариза фақат ҳокимнинг тегишли қарори тизимга киритилгандан кейин қабул қилиниши мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter