Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Octobank — TAF!25 версияси бўйича онлайн бизнес учун рақамли ечимларни яратиш етакчиси

Octobank — TAF!25 версияси бўйича онлайн бизнес учун рақамли ечимларни яратиш етакчиси

Тошкентда TAF!25 – Тошкент реклама фестивали ёрқин ва кенг кўламда бўлиб ўтди. Бу йил Марказий Осиёдаги креатив индустриянинг асосий воқеасини умумий ҳомий сифатида қўллаб-қувватлаган Octobank бўлди. Ушбу тадбир орқали Octobank ижодий ғоялар ва инновацияларнинг ривожланишини қўллаб-қувватлади.

Фестивалда Octobank «2025 йилда Ўзбекистонда онлайн-бизнес учун қулай рақамли ечимлар яратишдаги етакчилик учун» мукофоти билан тақдирланди. Ўзбекистон Маркетинг ассоциацияси томонидан берилган бу юқори эътироф банкнинг рақамли банкинг соҳасидаги етакчи ўрни ва мамлакат бизнес-экотизимини ривожлантиришдаги ҳиссасини яна бир бор тасдиқлади.

Мукофотни банк номидан Octobank Бошқарув раиси ўринбосари Ҳамид Жумаев қабул қилди.

«Мукофотлар олиш ҳар доим ёқимли, айниқса ижодкорларни илҳомлантирадиган ва бирлаштирадиган фестивалда. TAF ташкилотчиларига эътироф ва ишонч учун миннатдорчилик билдирамиз — бу биз учун олдинга интилиш ва янги натижаларга эришиш учун кучли мотивация!», – деди Ҳамид Жумаев.

TAF!25 Octobank'дан яна бир муҳим янгилик билан бир вақтга тўғри келди: энди банк фойдаланувчилари Octo-mobile иловасида AliPay тўлов хизмати орқали хориждаги харидлар ва хизматлар учун тўловларни амалга оширишлари мумкин — банк биринчилардан бўлиб ўз иловаси интерфейсига Хитой тўлов хизматини жорий этди. Банк вакиллари фестивал стендларида ушбу янги хизматни тақдим этди.

Фестивалда Octobank стендлари инновация ва ижодкорлик уйғунлигини намоён қилди. Улардан бири — «Биз ҳаммамиз боламиз, фақат баландроқ бўлдик» ғояси билан — банк фалсафасининг асосини ташкил этувчи самимийлик, очиқлик ва фикрлаш жасоратини ифодалади. ESG қадриятларига амал қилган ҳолда, банк меҳмонлар учун ўсиш ва барқарор ривожланиш муҳимлигини эслатиб турувчи — «Ўз брендингни ўстир» рамзий совғасини ҳам тайёрлади.

Octobank маркетинг ва ПР бўлими раҳбари Муҳаммад Алиназаров сессиялар ва маҳорат дарслари блокини очар экан, «Хулқ-атвор статистикаси: рақамлар аслида одамлар ҳақида нима дейди» деб номланган таҳлил билан ўртоқлашди. Бу ерда муҳим инсайт «креативлик ҳар қандай соҳада — ҳатто анъанавий тарзда фақат қуруқ рақамлар кутиладиган жойларда ҳам зарур» эканлиги бўлди.

«Инсон хулқ-атворини тушуниш одамлар учун ҳақиқатан ҳам иш берадиган ечимларни яратишга ёрдам беради. Ҳатто молиявий таҳлилда ҳам ижодкорликка жўй бор, чунки ҳар бир рақам ортида ҳақиқий одамлар, уларнинг танловлари ва ҳис-туйғулари туради», — деди у.

Натижада, Octobank'нинг TAF!25 бош ҳомийси сифатидаги иштироки банкнинг замонавий рақамли банкинг маданиятини шакллантиришга содиқлигини тасдиқлади — бунда технологиялар инсонларга хизмат қилади, ижод эса олдинга интилишга илҳом беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг