Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Octobank'нинг биринчи корпоратив футбол турнири — «Football CUP» бўлиб ўтди

Octobank'нинг биринчи корпоратив футбол турнири — «Football CUP» бўлиб ўтди

2025 йил 11 октябрь куни Жар стадиони ҳаяжон, жўшқинлик ва карнай-сурнай садолари билан тўлиб-тошди — Octobank ўзининг биринчи йирик корпоратив футбол турнирини шундай фаолллик билан ўтказди. Бу кун нафақат ишда, балки майдонда ҳам ғалаба қозонишга одатланган ҳамкасбларни бирлаштирди.

Яшил майдонда турли йўналиш, ёш ва лавозимдаги ходимлар бир жойга жам бўлишди: тўртта жамоа ва битта мақсад — спорт мусобақаси руҳида қувонч ва ижобий ҳис-туйғулар билан тўлиш.

DJ ритмни белгилаб, муҳитни жонлантирди, аниматорлар эса кайфиятга янада кўтаринкилик қўшишди. Шу пайтда трибунадан яқинларнинг қувончли қийқириқлари ва ҳаяжонли олқишлари янграб турди.

Турнирни банк бошқаруви раиси ўринбосари Сардор Шавкиев очиб бериб, иштирокчиларга ҳалол ўйин ва чиройли голлар тилади.

Бугун биз футбол майдонида ўзимизнинг жамоавий руҳимиз, бирдамлигимиз ва ғалабага бўлган иштиёқимизни намойиш этамиз. Octobank ходимлари аллақачон Ўзбекистон молия бозорида энг кучли ҳисобланади! Ушбу ўйин ҳам бизни спортда ва ишда янги ютуқларга илҳомлантирсин!”, – деди Сардор Шавкиев.

Тўртта жамоа — FC OCTO CITY, OCTO STARS, OCTO UNITED ва OCTO ATHLETIC икки таймдан тўлиқ куч сарфлаб ўйин олиб боришди. Бу йиқилишлар, курашлар, табассумлар ва кучли ҳис-туйғулар билан тўлиб-тошган ҳақиқий ўйин бўлди. Ҳар бир гол кураш орқали қўлга киритиларди: ўйинчилар охирги дақиқагача югуришар, дарвозани ҳимоя қилишга ташланишар, елкама-елка туришар — барчаси умумий натижа учун эди.

Натижа эса ғаройиб бўлди. Турнир якунида барча тўртта жамоа иштирокчилари қимматбаҳо совғаларга эга бўлишди– чемпионларга iPhone 16 Pro Max смартфонлари топширилди, жамоаларнинг қолган иштирокчилари эса техника сотиб олиш учун сертификатларга эга бўлишди.

Мухлислар ҳам эътиборсиз қолдирилмади. Аёллар ўртасида ташкил этилган “Аниқ зарба” танловида ҳам маълум масофадан тўпни дарвозага теккизиш орқали смартфон ютиб олиш мумкин эди.

Ушбу турнир жамоавий руҳ ва ғалабага интилиш — нафақат иш, балки Octobankдаги ҳаёт тарзи эканлигини исботлади. Ахир компаниянинг ҳақиқий кучи — бу ҳар қандай вазиятда ҳам жамоа бўла оладиган инсонлардир.

Octobank – бу ҳар бир киши ўзини олдинга интилувчи катта ҳаракатнинг, драйв ва ўзаро кўмакнинг бир қисми сифатида ҳис қиладиган макон. Бундай воқеалар пазл каби Octobankнинг чексиз муваффақият тарихини яратади!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг