Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимлар тамаки ҳақидаги машҳур мифни рад этди

Олимлар тамаки ҳақидаги машҳур мифни рад этди

Жонс Хопкинс университети тадқиқотчилари тамаки истеъмоли ҳақида кенг тарқалган мифни инкор этувчи янги тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унга кўра, сигареталар сонини камайтириш инсон соғлиғига етадиган зарарни камайтирмайди.

Тадқиқот PLOS Medicine журналида чоп этилган бўлиб, унда ҳар куни 2–5 та сигарета чекиш ҳам юрaк-қон томир касалликлари хавфини 50 фоизга оширишини кўрсатган.

Олимларнинг таъкидлашича, ҳатто «фақат байрамларда» ёки «қизиққан пайтда» чекиладиган кам миқдордаги тамаки ҳам ўлим хавфини сезиларли даражада оширади. Яъни, ҳафтада бир неча марта ёки фақат стресс пайтида чекиш ҳам хавфсиз эмас.

Тадқиқот муаллифлари ёшликдаёқ бу одатни тўлиқ тарк этиш зарурлигини таъкидламоқда. Уларга кўра, организмнинг тикланиш қобилияти фақат тамакидан тўлиқ воз кечилгандагина ишлайди ва бу инсоннинг кейинги ҳаётида соғлом қолиш эҳтимолини оширади.

«Кам сигарета чексам, зарари камаяди» деган фикрда бўлса, бу – хато. Ҳақиқий ҳимоянинг ягона йўли – тамакини бутунлай тўхтатиш», – дея таъкидлайди мутахассислар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг