Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўтган ойда товар ва хизматлар нархлари ўртача 0,6 фоизга ошган – статистика

Ўтган ойда товар ва хизматлар нархлари ўртача 0,6 фоизга ошган – статистика

2026 йилнинг март ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,6 фоизга ошган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, март ойида, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,2  фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,3  фоизга ҳамда аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса 0,2  фоизга қимматлашгани кузатилган.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан помидор (11,5  фоиз), булғор қалампири (10,0  фоиз), картошка (9,8  фоиз), қовоқ (9,4  фоиз), олма (7,4  фоиз), банан (6,0  фоиз), лимон (4,4  фоиз), товуқ тухуми (2,1  фоиз), мол гўшти (суяксиз гўштдан ташқари) (1,8  фоиз), балиқ (1,7  фоиз), шакар (1,7  фоиз), қўй гўшти (1,2  фоиз), кунгабоқар ёғи (1,0  фоиз), кафе, ошхоналар, кафетерийлар ва газакхоналардаги тайёр таомлар (0,8  фоиз) ва биринчи навли буғдой уни (0,6  фоиз) нархларининг ошиши инфляцияга асосий таъсир кўрсатди.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан инфляцияни пасайтирувчи омил сифатида бодринг (-20,7  фоиз), карам (-4,7  фоиз) ва пиёз (-4,6  фоиз) нархларининг пасайиши муҳим ҳисса қўшди.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархларидан томир кенгайтирувчи препаратлар (0,9  фоиз), аёллар учун кўйлаклар (0,8  фоиз) ҳамда цемент (0,8  фоиз) нархлари ўсиши, шунингдек, пропан (-3,2  фоиз), АИ-92 маркали бензин (-0,9  фоиз) нархи пасайиши кузатилди.

Шунингдек, xизматлар нархи ва тарифларида маиший чиқинди учун ҳақ тўлаш (0,9  фоиз) ва бўяш ишлари хизматлари (0,9  фоиз) нархлари ошиши ҳамда ички ва халқаро йўловчи ҳаво транспорти (-4,1  фоиз) тарифлари нархлари пасайиши асосий омил бўлиб хизмат қилди.

Ҳисоб-китоблар учун 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталаридан 1,2 млн.га яқин нархлар қайд этилган. 419 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 98 турдаги хизматлар нархлари кузатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг