Ўзбекистон ЖСТга аъзолик йўлида яна икки давлат билан музокараларини якунлади
Ўзбекистон Канада ва Панама билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда Президентнинг ЖСТ бўйича вакили Азизбек Урунов маълум қилди.
«Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг 11-йиғилиши доирасида Ўзбекистон Канада ва Панама билан бозорга кириш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколларни муваффақиятли имзолади», – деб ёзади Урунов.
Президентнинг ЖСТ бўйича вакили, шунингдек, Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш учун яна учта давлат билан келишиб олиши кераклигини айтган.
Эслатиб щтамиз, октябр ойи охирида Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни тўлиқ якунлади. Президентнинг ЖСТ бўйича вакили Панама билан ҳам музокаралар якунланганини маълум қилганди.
Жорий йилнинг июлида эса Швейцария билан ҳам музокаралар якунланган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter