Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон — Канада ўйинига 50 мингдан ортиқ чипта сотилди

Ўзбекистон — Канада ўйинига 50 мингдан ортиқ чипта сотилди

Фото: Ўзбекистон футбол Ассоциацияси

Эртага, 2 июн куни куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Канадага қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Бугун мазкур баҳс олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда ўйинга оид бир қатор масалалар юзасидан тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.

Мазкур баҳсда ўзбекистонлик футболчилар тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса яшил либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди.

Айтилишича, ўйинга 50 мингдан ортиқ чипта сотилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув Тошкент вақти билан 2 июн куни соат 06:00да Эдмонтон шаҳридаги «Commonwealth» стадионида старт олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг