Ўзбекистон россиялик сайёҳлар учун биринчи рақамли йўналишга айланди
Россияликлар 2026 йилги май байрамларида саёҳат қилиш учун энг кўп Ўзбекистонга авиачипта сотиб олишмоқда. «Туту» сервисининг маълумотига кўра, мамлакатимиз хорижий йўналишлар орасида биринчи ўринга чиқди.
Россияликлар май ойи учун сотиб олган авиачипталар улуши мамлакатлар кесимида:
- Ўзбекистон — 16 фоиз (барча хорижий чипталарнинг улуши)
- Туркия — 15 фоиз
- Беларус — 11 фоиз
Россияликларнинг хорижга темир йўлда сайёҳатлари йўналишида Беларус, Абхазия ва Қозоғистон етакчи ўринларда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter