Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 5 млнга яқинлашди

Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 5 млнга яқинлашди

Фото: Xabar.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 июл ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 982 516 дона автотранспорт воситалари рўйхатга олинган.

Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари турлари бўйича қуйидагича тақсимланган:

- енгил автомобиллар – 4 618 719 дона;

- юк автомобиллари – 343 375 дона;

- микроавтобуслар – 7 508 дона;

- махсус транспорт воситалари – 7 128 дона;

- автобуслар – 5 786 дона.

Ҳудудлар кесимида энг кўп автомобиллар Тошкент шаҳри, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида қайд этилган.

Хусусан:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 220 882 дона
  • Андижон вилояти — 381 421 дона
  • Бухоро вилояти — 309 391 дона
  • Жиззах вилояти — 145 392 дона
  • Қашқадарё вилояти — 457 457 дона
  • Навоий вилояти — 156 745 дона
  • Наманган вилояти — 336 810 дона
  • Самарқанд вилояти — 563 072 дона
  • Сурхондарё вилояти — 325 980 дона
  • Сирдарё вилояти — 110 122 дона
  • Тошкент вилояти — 476 148 дона
  • Фарғона вилояти — 573 472 дона
  • Хоразм вилояти — 287 918 дона
  • Тошкент шаҳри — 637 706 дона
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг