Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда ҳар тўртинчи корхона савдо соҳасида фаолият юритмоқда

Ўзбекистонда ҳар тўртинчи корхона савдо соҳасида фаолият юритмоқда

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2026 йил 1 март ҳолатида Ўзбекистонда жами 576,8 мингта корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда.

Маълумотларга кўра, энг катта улуш савдо соҳасига тўғри келади. Хусусан, мазкур йўналишда 156 796 та корхона фаолият юритмоқда. Бу эса деярли ҳар тўртинчи корхона савдо билан шуғулланаётганини англатади.

Иккинчи ўринда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳаси жойлашган бўлиб, унда 127 071 та корхона қайд этилган. Саноат тармоғида эса 61 062 та субъект фаолият олиб бормоқда.

Қурилиш соҳасида 31 372 та корхона фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасида ҳам 31 350 та субъект қайд этилган.

Ташиш ва сақлаш соҳасида 17 737 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 14 538 та корхона мавжуд. Ахборот ва алоқа тармоғида эса 12 391 та ташкилот фаолият юритмоқда.

Қолган 124 477 та корхона бошқа турли соҳаларга тўғри келади. Бу иқтисодиётдаги тармоқлар хилма-хиллигини кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг