Ўзбекистонда кийим ишлаб чиқариш бўйича қайси ҳудуд етакчи?
2026 йил январ–феврал ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан жами 4,1 трлн сўмлик кийим-кечак ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Андижон вилоятига тўғри келди. Ушбу ҳудудда 1,8 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, республикада мутлақ етакчига айланди.
Шунингдек, Тошкент вилоятида 524,6 млрд сўм, Наманган вилоятида 438,6 млрд сўмлик кийим ишлаб чиқарилган. Бу ҳудудлар ҳам юқори кўрсаткичлар билан ажралиб турибди.
Фарғона вилоятида 371,4 млрд сўмлик, Тошкент шаҳрида эса 310,3 млрд сўмлик кийим ишлаб чиқарилган.
Сўнгги ўринларда эса Сурхондарё вилояти 10,4 млрд сўм ва Жиззах вилояти 19,3 млрд сўмлик кўрсаткич билан қайд этилган.
Бошқа ҳудудлар орасида Самарқанд вилояти 158 млрд сўм, Бухоро вилояти 117,4 млрд сўм, Қашқадарё вилояти 89 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter