Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда қайси соҳада фаолият юритадиган корхоналар кўп?

Ўзбекистонда қайси соҳада фаолият юритадиган корхоналар кўп?

2026 йил 1 март ҳолатига Ўзбекистонда 576,8 мингта корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, корхоналарнинг энг катта қисми савдо соҳасига тўғри келади – 156 796 та. Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 127 071 та, саноатда 61 062 та корхона қайд этилган. Шунингдек, қурилишда 31 372 та, яшаш ва овқатланиш хизматларида 31 350 та субъект фаолият юритмоқда.

Ҳудудлар кесимида эса Тошкент шаҳри етакчи – 111 137 та корхона. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (54 273) ва Самарқанд вилояти (53 475) турибди. Энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятида – 16 557 та.

Шунингдек, Фарғона вилоятида 49 278 та, Қашқадарёда 44 055 та, Андижонда 35 500 та корхона фаол. Бухоро (34 902), Наманган (33 776), Хоразм (32 069) ва Сурхондарёда (32 023) кўрсаткичлар ўртача даражада. Қорақалпоғистонда 29 220 та, Жиззахда 26 468 та, Навоийда 24 061 та корхона мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг