Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда риэлторлик ташкилотларига махсус стандартлар белгиланди

Ўзбекистонда риэлторлик ташкилотларига махсус стандартлар белгиланди

Адлия вазирлиги риэлторлик ташкилотлари томонидан кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш фаолиятига қўйиладиган талабларни белгиловчи буйруқни давлат рўйхатидан ўтказди.

Қайд этилишича, риэлторлик ташкилотлари кўчмас мулк объектларини мулкдорлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда бошқариш, ижарага бериш, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш, даромад ва харажатларни тақсимлаш каби хизматларни профессионал асосда амалга ошириши лозим.

Стандартларга асосан:

  • кўчмас мулк объектларини ишончли бошқаришнинг ташкилий жиҳатлари;
  • ишончли бошқарувчи ва мулкдор ўртасидаги ҳуқуқ — мажбуриятлар;
  • ишончли бошқариш шартномасини тузиш бўйича талаблар;
  • бошқарувнинг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш мезонлари белгиланди.

Таъкидланишича, кўчмас мулкни ишончли бошқариш бўйича барча хизматлар малака сертификатига эга ходимлари мавжуд риэлторлик ташкилоти томонидан қонунчилик ҳамда тегишли хулқ-атвори кодексига мувофиқ тақдим этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг