Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари: қаерда ва қанча?
Жаҳонгир Қаҳҳоров, Австралиядаги Флиндерс университети профессори
Айни пайтда хориж давлатларида меҳнат муҳожирлигида юрганлар Ўзбекистон фуқаролари сони 2,1 млн кишини (шундан 1,6 млн нафари эркаклар, 607,5 минг нафари хотин-қизлар, 590 минг нафари эса ёшлар) ташкил этади.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги маълум қилди.
Меҳнат муҳожирлари ҳудудлар кесимида:
- Россияда – 1 163,8 минг (53 фоиз);
- Қозоғистонда – 522,5 минг (24 фоиз);
- Туркияда – 168,3 минг (8 фоиз);
- Кореяда – 74,5 минг (3,4 фоиз);
- Ва бошқа давлатларда – 182,6 минг (8,4 фоиз).
Хориждаги ўзбекистонликлар 2025 йилнинг 5 ой давомида 6,4 млрд доллар миқдорида пул ўтказмаларини амалга оширган. Ушбу кўрсаткич ўтган йил шу даврига нисбатан 1,3 млрд доллар ёки 27 фоизга ошган (2024 йил 5 ойида 5 млрд доллар).
Шунингдек, 2025 йилнинг 5 ой давомида хориждаги 84,9 минг ватандошга Агентлик ваколатхоналари томонидан ахборот-маслаҳат, ҳуқуқий, ижтимоий ва моддий ёрдамлар хизматлари кўрсатилди.
Реинтеграция тадбирларида эса 211,4 минг нафар ватандош Ўзбекистонга қайтариб келинган. Шундан Россиядан – 116,8 минг, Қозоғистондан – 46,4 минг, Туркиядан – 13 минг, Кореядан – 2,8 минг ва бошқа давлатлардан – 32,3 минг нафар.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter