Ўзбекистонликлар икки ойда таълим олиш учун 6,8 трлн сўм сарфлади
2026 йил январ–феврал ойларида Ўзбекистонда таълим хизматлари ҳажми 6,8 трлн сўмни ташкил этди. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24,8 фоизга ошган.
Қайд этилишича, таълим хизматлари ҳажмида ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, 3,6 трлн сўмни ташкил этган.
Кейинги ўринларда Самарқанд (445,7 млрд сўм) ва Фарғона вилояти (413 млрд сўм) қайд этилган. Андижон вилояти, Наманган вилояти ҳам юқори кўрсаткичлар қаторида.
Энг паст кўрсаткич Сирдарё вилояти ҳиссасига тўғри келиб, 67,8 млрд сўмни ташкил этган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter