Ўзбекистонликлар икки ойда тиббиётга 3,5 трлн сўм сарфлади
2026 йилнинг январ–феврал ойларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми 3,55 трлн сўмни ташкил этди. Миллий статистика қўмитасига кўра, бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 9,7 фоизга ўсган.
Маълум қилинишича, хизматлар таркибида энг катта улуш бошқа турдаги тиббий хизматларга тўғри келган. Уларнинг жамидаги улуши 52,1 фоизни ташкил этган.
Шунингдек, шифохона муассасалари хизматлари 30,7 фоиз, тиббий амалиёт ва стоматология хизматлари эса 17,2 фоизни эгаллаган.
Ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрига тўғри келган — 1 642,3 млрд сўм. Қолган ҳудудлар кесимида кўрсаткичлар қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикаси – 60,8 млрд сўм;
Андижон вилояти – 155 млрд сўм;
Бухоро вилояти – 142,3 млрд сўм;
Жиззах вилояти – 80,8 млрд сўм;
Қашқадарё вилояти – 131,8 млрд сўм;
Навоий вилояти – 56,3 млрд сўм;
Наманган вилояти – 162,5 млрд сўм;
Самарқанд вилояти – 264,3 млрд сўм;
Сурхондарё вилояти – 93,7 млрд сўм;
Сирдарё вилояти – 65 млрд сўм;
Тошкент вилояти – 330,6 млрд сўм;
Фарғона вилояти – 241,9 млрд сўм;
Хоразм вилояти – 121,3 млрд сўм.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter