Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 66 млрд доллардан ошди
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 2025 йил якунига кўра 25,1 млрд долларга ўсиб, 66,3 млрд долларга (+61%) етди. Ўсишнинг асосий сабаби жаҳон бозорларида олтиннинг қимматлашиши бўлди.
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2026 йил 1 январ ҳолатига кўра 66,3 миллиард долларга етди. Бу 2013 йилдан бери бутун статистика давридаги энг юқори кўрсаткичдир.
Захиралар ҳажми сўнгги беш ойда юқори суръатда ўсди. Декабр ойида захиралар яна 5,08 млрд долларга (+8,3 фоиз), йил бошидан эса 25,1 млрд долларга (+61 фоиз) ошган.
Бу маълумотлар эълон қилина бошланган даврдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир (2024 йил давомида захиралар ҳажми 19,1 фоизга ёки 6,6 млрд долларга ошган эди).
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил бошидан бери олтин нархи қарийб 70 фоизга, кумуш эса 150 фоиздан ортиққа ошди. Бундай тезкор ўсиш охирги марта 1970-йиллар охирида кузатилган эди. Шу билан бирга, кумуш нафақат инқироз даври активи, балки муҳим саноат ресурси сифатида ҳам қимматлашмоқда. У яримўтказгичлар, дата-марказлар ускуналари ва сунъий интеллект технологияларида кенг қўлланилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter