Ўзгидромет: Тошкентда ҳаво ифлосланиши кескин ошди
Пойтахтда ҳаводаги ПМ10 ва ПМ2.5 майда заррачалар миқдори меъёрдан ошгани қайд этилди. Бу заррачалар инсон саломатлиги учун энг хавфли бўлиб, нафас йўллари ва юрак-қон томир тизимига таъсир кўрсатиши мумкин.

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, шундай об-ҳаво шароити республика бўйлаб яна бир неча кун сақланиб қолиши мумкин.

Имкон бўлса, кўчада узоқ қолмаслик, ниқоб тақиш ва хоналарни чанг-газ кирмайдиган тарзда ёпиқ сақлаш тавсия этилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter