Президент бир гуруҳ шифокорларни тақдирлади
Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ шифокорларни мукофотлади. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони эълон қилинди.
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан
Абдиназарова Карамат - Пахтакор туманидаги «Мингчинор» оилавий шифокорлик пункти оилавий шифокори, Жиззах вилояти
Эргашев Бахтиёр Бердалиевич - Республика перинатал марказининг чақалоқлар неонатал хирургияси бўлими мудири
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Зияев Махаммат Мамирович - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Тошлоқ тумани бўлими ҳайдовчиси, Фарғона вилояти
Иргашев Шухрат Боисович - Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази превентив тиббиёт – валеология асослари кафедраси профессори
Яқубова Рано Абдуллаевна - Тупроққалъа туманидаги «Шихлар» оилавий шифокорлик пункти мудири, Хоразм вилояти
I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
Гадаев Абдигаффар - Тошкент давлат тиббиёт университетининг оилавий тиббиётда ички касалликлар кафедраси профессори
Кабулов Мэлс - Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг хирургик касалликлар ва трансплантология кафедраси профессори
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
Абдусаламова Кимиё Кушановна - Кўкдала туманидаги «Гулистон» оилавий шифокорлик пункти оилавий шифокори, Қашқадарё вилояти
Акбаров Мурат Тургунович - Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг анестезиология-реанимация бўлими мудири
Алиева Мархабохон Носировна - Олтиариқ туманидаги 89-оилавий поликлиникаси мудири, Фарғона вилояти
Гаффаров Исокул Сайиткулович - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Пайариқ тумани бўлими «Челак» пункти ҳайдовчиси, Самарқанд вилояти
Джаббарова Додар Рахимовна - Яшнобод туманидаги «Lor mama» хусусий клиникаси бош шифокори, Тошкент шаҳри
Еримбетова Индира Оралбаевна - Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказининг онкогематология бўлими мудири
Исақова Барнохон Анваровна - Булоқбоши тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлими педиатри, Андижон вилояти
Нурова Замира Аннакуловна - Тошкент давлат тиббиёт университетининг Термиз филиали тиббий биология ва гистология кафедраси мудири, Сурхондарё вилояти
Рахимов Баходир Бахранович - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Хатирчи тумани бўлими ҳайдовчиси, Навоий вилояти
Суярова Зебо Исроиловна - Нуробод тумани тиббиёт бирлашмасининг болалар бўлими мудири, Самарқанд вилояти
I даражали «Саломатлик» ордени билан
Гуламова Рисолат Садиковна - Сайхунобод туманидаги 21-оилавий поликлиникаси патронаж дояси, Сирдарё вилояти
Назаров Абдукаюм Абдухалилович - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Янги Наманган тумани бўлими фельдшери, Наманган вилояти
II даражали «Саломатлик» ордени билан
Алиева Жамила Азадовна - Хива шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокор-онкогинекологи, Хоразм вилояти
Алимджанов Нусратджан Амилджанович - Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг эндокрин хирургия бўлими мудири
Алтибаев Уйғун Учкунович - Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг нейрохирургия бўлими мудири
Ахмаджонов Орифжон Неъматжонович - Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг анестезиология ва реанимация бўлими мудири
Бахадирханов Мухамедзариф Мухамед Кабирович - Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказининг операция бўлими мудири
Джумаева Мехринисо Абдулхамидовна - Қумқўрғон туманлараро перинатал марказининг чақалоқлар реанимацияси бўлими мудири, Сурхондарё вилояти
Джуманиязов Джавохир Азатбаевич - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг эндоскопия бўлими мудири
Есенбаев Пухарбай Қазакбаевич - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қонликўл тумани бўлими автокорхонаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси
Имомбердиева Ражаббуви Бийжановна - Чирчиқ шаҳридаги «Дилчеҳра» хусусий клиникаси раҳбари, Тошкент вилояти
Қурбонов Дониёр Олтинович - Қоракўл тумани тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлими мудири, Бухоро вилояти
Қурбонов Ҳошим Нарзимурадович - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Бахмал тумани бўлими ҳайдовчиси, Жиззах вилояти
Мавлонова Эхтибор Шукруллоевна - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Зарафшон шаҳар бўлими шифокори, Навоий вилояти
Мадреймова Гулпаршин Имамаддиновна - Тахтакўпир туманидаги «А.Адилов» оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Қорақалпоғистон Республикаси
Махкамов Махкамжон Козимович - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг қон томир нейрохирургияси бўлими мудири
Очилов Анвар Самарович - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах вилояти филиали анестезиология-реанимация бўлими мудири
Решетняк Марина Юрьевна - Яккасарой туманидаги 58-оилавий поликлиникаси оилавий шифокори, Тошкент шаҳри
Рустамов Бахт Ерашимович - «Эзгу ният» кўп тармоқли тиббиёт марказининг юрак-қон томир жарроҳи, Тошкент шаҳри
Саттарова Гулнара Алобидиновна - Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг проктология бўлими жарроҳи
Сафаров Суннатулла Саторович - Иштихон тумани соғлиқни сақлаш бўлими мудири, Самарқанд вилояти
Тўлаков Равшан Панжиевич - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё вилояти филиали директори
Умурзаков Косимжон Холмирзаевич - Андижон шаҳридаги «Great Medical» масъулияти чекланган жамияти шифокори, Андижон вилояти
Ҳотамов Баҳодир Равшанович - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Ғиждувон тумани бўлими «Оғитма» пункти ҳайдовчиси, Бухоро вилояти
«Дўстлик» ордени билан
Абас-зада Нигина Жаҳангир қизи - UNFPA ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий вакили
Авазов Комилжон Жураевич - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Шаҳрисабз тумани бўлими ҳайдовчиси, Қашқадарё вилояти
Атажанова Раъно Шадибаевна - Мирзачўл тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси патронаж ҳамшираси, Жиззах вилояти
Варфоломеева Татьяна Александровна - У.Қ.Қурбонов номидаги Республика болалар руҳий асаб касалхонаси бўлим мудири
Жайбергенова Гулнара Муратбаевна - Қораўзак тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлими неонатологи, Қорақалпоғистон Республикаси
Корнелия Бекер - Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси соғлиқни сақлаш дастури директори
Обейд Мустафа - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг кардиохирургия бўлими мудири
Рехина Мария Кастилло Родригес - ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари
Санкавец Дмитрий - Беларусь Республикаси «Она ва бола» илмий-амалий марказининг болалар анестезиология-реанимация бўлими анестезиолог-реаниматологи
Сухова Людмила Вячеславовна - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Бўстонлиқ тумани бўлими катта фельдшери, Тошкент вилояти
Турдалиева Дилфуза Мамадалиевна - Поп туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи катта ҳамшираси, Наманган вилояти
Халак-Дина Ашина - Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари
Юсупов Сулаймонқул Ибрагимович - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Сирдарё вилояти филиали ҳайдовчиси
«Соғлом турмуш» медали билан
Авазова Муқаддас Биноевна - Ангор туманидаги «Қ.Тулаков» оилавий поликлиникаси патронаж ҳамшираси, Сурхондарё вилояти
Жуманов Зоир Юлдашович - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Гурлан тумани бўлими ҳайдовчиси, Хоразм вилояти
Жураева Садоқат Уктамовна - Навоий шаҳридаги «Logo Effect Sadoqat» имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган хусусий муассасаси раҳбари, Навоий вилояти
Камбарова Санобар Курбонбоевна - Сардоба туманидаги 26-оилавий поликлиникаси патронаж ҳамшираси, Сирдарё вилояти
Камолова Хулкархон Садриддиновна - Янгиқўрғон туманидаги 61-оилавий поликлиникаси оилавий шифокори, Наманган вилояти
Каримов Комил Олимжонович - Паркент туманидаги 44-оилавий поликлиникаси мудири, Тошкент вилояти
Курбонова Радха Рахматуллаевна -Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилояти филиали чақалоқлар реанимацияси бўлими мудири
Кучкарова Мунира Кахрамановна - Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директорининг ўринбосари
Мавлянова Шахноза Закировна - Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг илмий лабораторияси мудири
Маримова Эркиной Козиевна - Беруний тумани тиббиёт бирлашмасининг чақалоқлар бўлими мудири, Қорақалпоғистон Республикаси
Мехмоналиева Нодира Толибовна - Данғара туманидаги 31-оилавий поликлиникаси мудири, Фарғона вилояти
Полванова Адолат Отабоевна - Янгиариқ тумани тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлими катта ҳамшираси, Хоразм вилояти
Ражабова Мамлакат Икромовна - Ромитан тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси, Бухоро вилояти
Ташбаев Нуриддин Сараевич - Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг стратегик режалаштириш, ахборот-таҳлил ва ижро интизоми бўлими бошлиғи
Умаров Бахром Яминович - Андижон вилояти фтизиатрия клиник шифохонасининг даволаш бўлими фтизиатри
Фозилбеков Рузикул Анаркулович - Тошкент шаҳридаги «Akfa medline» клиникасининг гинекология бўлими мудири
Юлдашева Гулнора Джасуровна - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Жиззах вилояти филиали шифокори
Юсупов Саминжон Абсаттарович - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қуйи Чирчиқ тумани бўлими ҳайдовчиси, Тошкент вилояти
Яхшиликова Феруза Нуридиновна - Булунғур тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси, Самарқанд вилояти.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter