Президентнинг маданият бўйича вакили тайинланди
Ўзбекистон Президентининг фармони билан Ғиёсиддин Қутбиддинович Режабов Ўзбекистон Республикаси Президентининг маданият бўйича вакили лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти шўъба мудири лавозимидан озод этилди.
Ғиёсиддин Режабов аввал маданият тизимида турли лавозимларда ишлаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter