Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президентнинг пахта-тўқимачилик соҳасига оид қарори қабул қилинди

Президентнинг пахта-тўқимачилик соҳасига оид қарори қабул қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

Пахта-тўқимачилик соҳаси корхоналари янада қўллаб-қувватланади.

«Пахта-тўқимачилик соҳасида молиявий барқарорликни ошириш ҳамда толани чуқур қайта ишлашни қўшимча қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–246-сон, 29.06.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йилда ўзига бириктирилган ер майдонларида пахта етиштирган пахта-тўқимачилик кластерлари ва улар таъсисчи бўлган корхоналарга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган контурларда пахта хомашоси етиштирилганлиги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан тасдиқланган ҳолларда ҳар бир гектар ер учун 3 млн сўмдан субсидиялар ажратилади.

Корхоналарнинг 2026 йил 1 июнга қадар амалга оширилган бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларига Президентнинг 2022 йил 21 январдаги ПФ–53-сон Фармонида белгиланган миқдорларда бўяш ускуналари харидини субсидиялаш учун назарда тутилган маблағнинг қолдиқ қисми ҳисобидан субсидия ажратилади.

2027 йил 1 июлга қадар тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги бўйича «А» ва ундан юқори тоифага киритилган кластерлар ва тўқимачилик корхоналари учун қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммаси текширувларсиз 20 кун муддатда қайтарилиши белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг