Прокуратура Сурхондарё ва Фарғонада ерфурушларни ушлади
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро К.М. Жарқўрғон тумани “Гулистон” МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 70 сотих ер майдонини фуқаро Ш.А.га 170 млн сўмга сотишга келишиб, ер майдони ҳужжатларини гўёки кадастрлар филиалида ишловчи таниши орқали расмийлаштириб беришни айтиб, 170 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Риштон тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. ўзига ажратилган деҳқон хўжалигига мўлжалланган жами 15 сотих суғориладиган ер майдонининг тоифасини 22 500 АҚШ доллари эвазига фуқаро Ў.О.нинг номига турар-жой сифатида ўзгартириб беришини айтиб, келишилган пулдан 12 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter