Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қатарда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради: олти киши қурбон бўлди

Қатарда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради: олти киши қурбон бўлди

Қатарда ҳарбий вертолёт ҳалокатида олти киши ҳалок бўлди ва уларнинг жасади денгиздан топилди. Бу ҳақда ТАСС Қатар Ички ишлар вазирлигига асосланиб хабар берди

Хабарларга кўра, жасадлар Қатар қутқарувчилари томонидан топилган. Бортдаги яна бир кишини қидириш ишлари давом этмоқда. 

Аввалроқ Мудофаа вазирлиги Қатар қуролли кучларига тегишли вертолёт мамлакат қирғоқлари яқинида қулагани ҳақида хабар берган эди.

Бунга техник носозлик сабаб бўлгани айтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг