Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қатарда оғир аҳволда қолган юзга яқин ватандошлар турар-жой билан таъмиланди

Қатарда оғир аҳволда қолган юзга яқин ватандошлар турар-жой билан таъмиланди

4 март куни Ўзбекистон элчихонаси вакиллари турли сабабларга кўра Қатарда бўлиб турган ватандошлар ҳолидан хабар олиб, уларга зарур амалий ва ахборот кўмагини кўрсатди

«Дунё» ААнинг маълум қилишича, элчи Ашраф Хўжаев Доҳа портига ташриф буюриб, «Celestine cruises» кемасида бўлган 71 нафар ватандошимиз билан учрашди.

«Суҳбат давомида ҳамюртларимизга юзага келган вазият ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, Ўзбекистон ҳукумати Қатарнинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда ватандошларимиз хавфсизлигини таъминлаш ҳамда вазиятдан келиб чиқиб уларни Ватанга қайтариш механизмларини ишлаб чиқаётгани таъкидланди», – дейилади Агентлик хабарида.

Шунингдек, Қатар туризм ташкилоти билан келишилган ҳолда 91 нафар фуқаромиз муносиб турар-жойлар билан таъминланди.

Элчихона вакиллари «Grand Regal», «Hampton», «Jouri Al Murwab» ва «Retaj Al Rayyan» меҳмонхоналарига ташриф буюриб, у ерларда вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларимиз ҳақида аниқ маълумот тўплаб, уларнинг рўйхатини шакллантирди. Бу эҳтимолий эвакуация ёки бошқа ташкилий чораларни мувофиқлаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Айни пайтда Қатар ҳаво ҳудуди ёпиқлигича қолмоқда. Мамлакатда бўлиб турган хорижий сайёҳлар қўшимча расмий маълумот берилишини кутишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг