Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қонли норозиликлар: Танзанияда 500 нафардан ошиқ киши қурбон бўлди

Қонли норозиликлар: Танзанияда 500 нафардан ошиқ киши қурбон бўлди

Танзаниядаги сайловлардан кейинги тартибсизликларда камида 500 киши ҳалок бўлди

Сўнгги йиллардаги энг қонли тартибсизликлар Танзанияда амалдаги президент Самиа Сулуҳу Ҳасаннинг 98% овоз билан ғалаба қозонгани эълон қилинганидан кейин бошланди. 

Мамлакатда интернет ўчирилди ва комендантлик соати жорий этилди. Намойишчилар ва хавфсизлик кучлари кўчаларда доимий равишда тўқнашувлар уюштирмоқда. Мухолифат 700 киши ҳалок бўлганини даъво қилмоқда, BBC эса дипломатик манбага таяниб, камида 500 кишининг ўлимини тасдиқламоқда. 

Мухолифатдаги Чадема партияси расмийларни сайловларни фирибгарликда ва номзодларни ҳибсга олишда айбламоқда. Гувоҳлар касалхоналар ва ўликхоналар билан тўлиб-тошганини хабар қилишмоқда. 

"Қирғин кечаси, ҳеч ким кўрмаган пайтда содир бўлмоқда", деди Чадема партияси вакили Жон Китока. 

БМТ ва Буюк Британия, Канада ва Норвегия ҳукуматлари Танзания расмийларини зўравонликни тўхтатишга чақирди. 

Ҳозирда Африканинг кўплаб мамлакатларида тартибсизликлар ҳукм сурмоқда. Суданда исёнчилар икки кун ичида икки мингдан ортиқ тинч аҳолини ўлдирдилар. У ердаги фуқаролар уруши 2023 йил апрел ойида бошланган ва бугунги кунгача давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг