Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қўқонлик табиб Иқбол Солиев Боку шаҳрида ҳибсга олинди

Қўқонлик табиб Иқбол Солиев Боку шаҳрида ҳибсга олинди

Видеодан скриншот

Қўқонлик табиб Иқбол Солиев Боку шаҳрида қўлга олинди. Бу хабарни Озарбайжон ички ишлар вазирлиги тасдиқлади.

Хабарга кўра, Иқбол Солиев Бокудаги «BI ES VIP» эстетик клиникасида ноқонуний равишда беморларни қабул қилган. Унинг қабулида жуда катта навбатлар ва тартибсизликлар юзага келган, бу эса полиция аралашувига сабаб бўлган.

Ҳозирда Озарбайжон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Иқбол Солиев беморларни «қўл энергияси» (биоэнергия) ёрдамида даволашини иддао қилиб келади.

Табиб 2025 йил бошида Ўзбекистонда ноқонуний фаолияти учун жаримага тортилган, 2025 йил 17 декабрда эса Қўқон шаҳар суди томонидан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг