Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қутқарувчи лавозимига ишга қабул қилишнинг ёш чегараси белгиланяпти

Қутқарувчи лавозимига ишга қабул қилишнинг ёш чегараси белгиланяпти

Тегишли қонун лойиҳаси билан «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасига ўзгартириш киритиш режалаштирилмоқда.

Унга кўра, қутқарув хизматларига, профессионал қутқарув тузилмаларига қутқарувчи лавозимига ишга қабул қилишнинг ёш чегараси белгиланмоқда. 

Яъни, қутқарув хизматларига, профессионал қутқарув тузилмаларига қутқарувчи лавозимига, шунингдек қутқарувчиларни тайёрловчи таълим муассасаларида ўқишга умумий ўрта маълумотли, тиббий текширувда қутқарувчилик ишига яроқли деб топилган ҳамда касбий, жисмоний тайёргарлиги даражасига ва маънавий-руҳий фазилатларига кўра белгиланган талабларга мос келадиган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Қайд этилишича, бугунги кунда қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмаларига қутқарувчи лавозимига ишга қабул қилишда ёш чегараси белгиланмаганлиги сабабли, 18 ёшдан 50 ёшгача бўлган фуқаролар ишга қабул қилинмоқда.

Бугунги кунда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида 40 ёшдан 50 ёшгача 1 658 нафар ҳамда 826 нафар 50 ёшдан ошган қутқарувчилар ишлаб келмоқда.

Бу эса, қутқарув ишлари самарасиз амалга оширилишига, ёнғинларни бартараф этилишида қийинчиликларни келтириб чиқариб, жанговар шайликни пасайишига олиб келмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг