Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева Тошкентда очилган янги мактаб-устахонани бориб кўрди

Саида Мирзиёева Тошкентда очилган янги мактаб-устахонани бориб кўрди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкентда очилган янги мактаб-устахона ҳақида ёзди. 

Кеча Тошкентдаги «Сузук ота» ҳунармандлар маҳалласида Мадина Қосимбоеванинг каштачилик мактаб-устахонаси очилди. Бу ижодий макон ўқув маркази, устахона ва галереяни ўз ичига олган.

Мактаб учун ер қадимий каштачилик анъаналарини сақлаб қолиш, қизларга ўқиш, ижод қилиш, илҳомланиш ва мустақил бўлиш имкониятини яратиш мақсадида Ўзбекистон Президентининг топшириғи билан ажратилган эди.



«Ўз истеъдоди ва санъатга садоқати туфайли Тошкент сўзанадўзлик мактабига янги ҳаёт бахш этган Мадина Қосимбоевага алоҳида миннатдорчилик билдираман», дея ёзади Мирзиёева.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг