Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони ҳаж мавсуми олдидан янги тартибни эълон қилди

Саудия Арабистони ҳаж мавсуми олдидан янги тартибни эълон қилди

Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги 1447 ҳижрий йил (2026 йил) ҳаж мавсумига тайёргарлик доирасида Макка шаҳрига кириш ва умра амалларига оид янги тартибларни жорий қилди.

Янги қоидаларга кўра, 2026 йил 13 апрелдан бошлаб Маккага кириш учун махсус рухсатнома талаб қилинади. Мазкур рухсатномаси бўлмаган шахслар шаҳарга киритилмайди.

Шу билан бирга, айрим тоифаларга истисно қўлланилади. Жумладан, Маккада яшаш рухсатномасига эга бўлганлар, ҳаж визаси бор шахслар ҳамда муқаддас ҳудудларда ишлаш учун электрон рухсатномага эга фуқароларга чеклов татбиқ этилмайди.

Шунингдек, умра визаси билан келган шахслар учун мамлакатни тарк этишнинг сўнгги муддати 2026 йил 18 апрел этиб белгиланди.

18 апрелдан бошлаб эса умра рухсатномаларини бериш вақтинча тўхтатилади. Ушбу чеклов 31 майга қадар амал қилади.

Бундан ташқари, 18 апрелдан кейин ҳаж визасига эга бўлмаган барча хорижликлар учун Макка шаҳрига кириш ва у ерда бўлиш тақиқланади.

Вазирлик қоидаларга риоя қилиш ҳаж мавсумини хавфсиз ва тартибли ўтказиш учун муҳим эканини таъкидлаб, уларни бузган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган жазо чоралари қўлланилишини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг