Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш ходимларини табриклади

Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш ходимларини табриклади

Ўзбекистонда ўртача умр кўриш даражаси 73,8 ёшдан 75,1 ёшга узайганида соғлиқни сақлаш ходимларининг муносиб ҳиссаси бор — президент.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев республика соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади.

"Ушбу қутлуғ айёмда халқ саломатлигининг посбонлари бўлган сиз, азизларни мамлакатимизда кенг нишонланаётган касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Ҳаммамизга аёнки, сиҳат-саломатлик ҳар бир инсон, бутун жамият учун бебаҳо бойлик, улуғ неъматдир. Фақат соғлом инсон ва соғлом халқ мислсиз ишларга қодир эканини барчамиз яхши англаймиз, - деди президент.

Шундан сўнг давлат раҳбари соғлиқни сақлаш соҳасида сўнгги йилларда эришилган ютуқларни санаб ўтди.

"Юртимизда 2017 йилдан буён оналар ўлими кўрсаткичи 21 промилледан 11 промиллега, гўдаклар ўлими эса 11,5 промилледан 7,8 промиллега камайгани ҳам соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг самарасидир", - деди президент.

Давлат раҳбари шуннгдек, шифокорлар келажакда ҳам ўзларининг билим ва тажрибалари билан соҳа ривожини янги босқичга кўтаришига ишонч билдирди.

Табрик якунида Шавкат Мирзиёев шифокорларни яна бир бор табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, улкан муваффақиятлар, оилавий бахт-саодат, хонадонларига тинчлик ва файзу барака тилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг