Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Японияга етиб борди

Шавкат Мирзиёев Японияга етиб борди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Токио шаҳрига келди.

«Ханеда» халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Япония ички ишлар ва коммуникациялар вазири Ёшимаса Хаяши ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 19-20 декабр кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон Президенти Япония Императори Нарухито, Бош вазири Санаэ Такаичи ва бошқа расмийлар, ишбилармон доиралар ҳамда академик ҳамжамият вакиллари билан учрашувлар ўтказади.

Шунингдек, Ўзбекистон етакчиси «Марказий Осиё + Япония» мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг