Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шимолий Корея Япон денгизи узра ракета синовларини ўтказди

Шимолий Корея Япон денгизи узра ракета синовларини ўтказди

Фото: AP

Шимолий Корея 19 октябрь куни Япон денгизи устида бир нечта қисқа масофали баллистик ракетани синовдан ўтказди. Бу ҳақда Жанубий Корея Қуролли кучларининг Бирлашган штаб бошқармаси маълум қилди.

Маълумотга кўра, ракеталар Пхеньяннинг жанубий ҳудудидан учирилган ва тахминан 350 километр масофани босиб ўтган. Уларнинг қулаш жойи ҳақида аниқ маълумот берилмади.

Бу – Шимолий Кореянинг охирги беш ойда илк баллистик ракета синови ҳисобланади. Охирги марта бундай синов 8 май куни ўтказилган эди.

Ҳодиса АҚШ президенти Дональд Трамп ва бошқа давлат раҳбарлари иштироки кутилган Жанубий Кореядаги учрашувлар ҳамда яқинлашиб келаётган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити олдидан рўй берди.

Жанубий Корея ҳукумати Шимолий Корея эҳтимолий ташвиқотларига жавоб беришга тайёр эканини билдирди ва АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликка таянишаётганини ҳам қайд этди.

Сиёсий таҳлилчиларнинг фикрича, Ким Чен Ин халқаро майдонда эътибор қозониш ва давлатини ядровий қуролга эга мамлакат сифатида тан олдиришга уринаётган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда АҚШ билан ядровий музокаралар самарасиз тугаганидан кейин, Пхеньян қурол синовларини сезиларли даражада тезлатган. 

Манба: ru.euronews.com

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг