Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганлар 4,3 млрд сўм мукофот олган
2026 йилнинг январ–феврал ойларида «Soliq» мобил иловасидаги «Солиқ ҳамкор» тизими орқали 21 964 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 18 826 таси чек бермаслик, 620 таси карта орқали тўловни қабул қилмаслик, 35 таси сумма ошириш, 2 483 таси бошқа ҳолатларга тўғри келади.
4 890 та мурожаат такрорий ёки текширув жараёнида бўлгани сабабли кўриб чиқилмаган. Қолганлари асосида 12 216 та сайёр солиқ текшируви ўтказилган.
Текширувларда 99,2 фоиз ҳолатда қонунбузарлик тасдиқланган. Фуқароларга 6 701 та ҳолат бўйича жами 4,3 млрд сўм мукофот тўланган.
Мукофотлар ҳудудлар кесимида турлича тақсимланган. Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида – 1 328 та ҳолат ва 901 млн сўм.
Тошкент вилоятида 673 та ҳолат учун 396,5 млн сўм, Самарқандда 639 та ҳолат учун 462,5 млн сўм, Фарғонада 545 та ҳолат учун 325 млн сўм тўланган.
Шунингдек, Андижонда 509 та ва 325,5 млн сўм, Бухорода 521 та ва 330 млн сўм, Хоразмда эса 469 та ҳолат ва 285 млн сўмни ташкил этган.
Қашқадарёда 333 та ҳолат учун 204,5 млн сўм, Сурхондарёда 332 та ва 217,5 млн сўм, Қорақалпоғистонда 314 та ва 192,5 млн сўм мукофот берилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter